Kurs Ishi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Д.Э.Тоштемиров
ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ
МЕТОДИКАСИ
фанидан курс ишларини бажаришга доир
услубий қўлланма
Гулистон - 2020
Д.Э.Тоштемиров. “Информатика ўқитиш методикаси” фанидан курс ишларини бажаришга доир услубий қўлланма. Гулистон. 2020. - 24 б.
Ушбу услубий қўлланма 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда «Информатика ўқитиш методикаси» фанидан курс ишларини ўтказиш бўйича йўриқномалар, курс иши бўйича намунавий мавзулар, унинг ҳимоясини ташкил этиш ва баҳолаш мезонлари ёритилган. Мазкур услубий қўлланмадан талабалар, магистрантлар ва профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
Услубий қўлланма Гулистон давлат университети Ўқув – методик Кенгаши томонидан (26.05.2020 й. даги, № 10-сонли баённома) нашрга тавсия этилган.
Тақризчилар: М.Э.Мамаражабов, Низомий номидаги Тошкент
давлат педагогика университети, Информатика
ўқитиш методикаси кафедраси доценти,
педагогика фанлари номзоди.
Д.Б.Абдурахимов, Гулистон давлат университети,
Ахборот технологиялари кафедраси доценти,
педагогика фанлари номзоди.
© ГулДУ, 2020.
Сўзбоши
Компьютернинг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлаб чиқариш техонлогияси янгиланишига олиб келди, натижада инсонларнинг иш шароитларини янада яхшиланди. Турли соҳаларда фаолият кўрсатиш жараёнида инсонда кўплаб соҳаларга оид ахборот ва маълумотларни йиғиш, ҳисоблаш жараёнларини тезлатишга зарурий эхтиёжи туғилади. Компьютерлар ана шундай ахборот ва маълумотларни тез «кўриб чиқиш» ва жуда оз вақтда катта аниқликда қарор қабул қилиш имкониятини бермоқда.
Бўлажак мутахассислар компьютер билан мулоқот жараёнида мавжуд дастурий воситалардан фойдаланиб турли шалдаги ахборотларни қайта ишлайдилар. Шунинг учун компьютернинг мавжуд дастурий воситаларидан фойдаланиш малакаларини ҳосил қилиш ва ўргатишда “Информатика ўқитиш методикаси” фани катта аҳамиятга эга.
5110700 – Информатика ўқитиш методикаси йўналишида ўқитиладиган “Информатика ўқитиш методикаси” ўқув фани бўлажак фан ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган қўйидаги билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади:
- информатика ва ахборот технологиялари фан ва ўқув предмети сифатида, информатика ва ахборот технологияларини таълим тизимида ўқитишнинг методик тизими, унинг асосий компоненталарининг характеристикалари; ўқитишнинг мақсади ва вазифалари; педагогик функциялари; ўқитишнинг тузилмаси ва мазмуни;
- давлат таълим стандартлари; ўқитишда узвийлик ва узлуксизлик; ўқув ва методик адабиётлар таҳлили; дастурий таъминот; ўқув жараёнини режалаштириш; ўқитишда асосий дидактик принциплар; ўқитишнинг ташкилий шакллари; ўқитишни назорат қилиш ва натижаларини баҳолаш усуллари; рейтинг тизими, тестлаш; ўқитишда замонавий педагогик технологиялар, инновацион методикалар ва интерфаол усуллар; информатика ва ахборот технологиялари хонаси ва унда машғулотлар ўтказиш методикаси; информатика ва ахборот технологиялари курсининг асосий бўлимларини ўқитиш методикаси.
Ушбу методик кўрсатма Давлат таълим стандартларига мос намунавий дастур ҳамда унга мос ишчи дастурлар асосида тузилган бўлиб, “Информатика ўқитиш методикаси” фанидан муайян курс ишларини бажаришда фойдаланишга мўлжалланган.
ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Информатика ўқитиш методикаси фани педагогик фанлар таркибига киради. “Информатика ўқитиш методикаси” педагогика фанининг умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида информатика ва ахборот технологиялари ва шу йўналишдаги фанларни ўқитиш қонуниятларини тадқиқ қилувчи бўлими ҳисобланади.
“Информатика ўқитиш методикаси” фани қўйидаги мақсадни кўзда тутади:
- бўлажак ўқитувчиларни информатика ва ахборот технологиялари фанини ижодий ўқитиш ва ўзларининг амалий фаолиятларида янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш бўйича билим, кўникма ва малакалари билан қуроллантириш;
- бўлажак ўқитувчиларни информатика соҳаси бўйича турли-туман шаклдаги синф ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш ва ўтказишга тайёрлаш;
- бўлажак ўқитувчиларни таълим-тарбия соҳасини ахборотлаштиришнинг йўллари ва улкан истиқболлари ҳақида тассаввурларини ривожлаштириш ва ҳамда чуқурлаштиришдир.
Информатика ўқитиш методикаси фанининг вазифаси - бўлажак информатика ўқитувчиси ўсиб келаётган авлоднинг умум таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиладиган информатика ва ахборот технологиялари фанларининг аҳамиятини, унинг мазмунини ажратиш тамойилларини, шунингдек, информатика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлигини тушунишдан иборатдир.
ФАН БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМИ, КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
«Информатика ўқитиш методикаси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- информатика, ахборот технологиялари ва уларни ўқитиш методикаси ҳақида тушунчалар, информатика ўқитувчиларининг роли, информатика курсининг педагогик функциялари; информатиканинг техник ва дастурий воситаларининг моҳияти ва дидактик имкониятлари, информатика ва ахборот технологияларини ўқитишнинг тузилмаси ва мазмуни; давлат таълим стандартлари, информатика ва ахборот технологияларини ўқитишда узвийлик ва узлуксизлик, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда информатика ва ахборот технолгияларини ўқитишнинг мақсади ва вазифалари; ахборот тизимлари ва технологияларини ўқиш-тарбия жараёнида нима мақсадида ва қандай қўллаш мумкинлиги, янги педагогик ва ахборот технологиялари ва уларнинг ўқув-тарбия жараёнига қўллашни билиши керак;
- информатикадан ўқув ва методик адабиётлар таҳлили, информатика ва ахборот технологиялари бўйича дастурий таъминотини қўллаш; информатика ва ахборот технологиялари бўйича ўқув жараёнини режалаштириш, асосий дидактик принципларини информатикада қўллаш, информатикани ўқитишда ҳар хил ташкилий шаклларидан, усуллардан, воситалардан фойдаланиш, информатикадан ўқувчиларини билимини назорат қилиш, баҳолаш усулларидан фойланиш, замонавий педагогик технологиялар, инновацион методикалар ва интерфаол усулларни информатика ўқитишида қўллаш; информатика ва ахборот технологиялари хонасида машғулотлар ўтказиш, информатикадан синфдан ташқари ишларини олиб бориш, информатика ўқитишда Интернет сайтларидан фойдаланиш бўйича етарлик кўникмаларга эга бўлишлари керак;
- бўлажак информатика ўқитувчиси янги ахборот технологиясини эгаллаган, замонавий педагогик дастурий воситаларни чуқур ўрганган, жамиятни, шунунгдек, таълимни ахборотлаштириллаётган шароитда ишлаш услубларини эгаллаган ва уларни ўқув жараёнида фойдалана олиш малакаларига эга бўлиш керак.
ФАННИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ ВА УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙ КЕТМА-КЕТЛИГИ
“Информатика ўқитиш методикаси» фани умумкасбий фанларининг асосий фанларидан бири ҳисобланиб, 5 ва 6 семестрларида ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган «Информатика» йўналишидаги ҳамда «Педагогика», «Психология», «Педагогик технологиялар» фанларининг назарий ва амалий хулосаларига таянади.
ФАННИНГ ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
“Информатика ўқитиш методикаси” фани бўлажак информатика ўқитувчиларининг умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар каоллежларида ўқитиладиган мутахассилик фанларини ўқитишда муҳим ўрин тутиб, фанларнинг назарий ва методик таъминотини билиши ва уларни ўқувчиларга етказиб беришини кўзда тутади. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб – ҳунар коллежларда «Информатика» йўналишидаги фанларни ўқитиш учун кадрларни тайёрлаб беради.
ТАЛАБАЛАРНИНГ ФАННИ ЎЗЛАШТИРИШИДА
КУРС ИШЛАРИНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ
Ўзбекистон Республикасининг «Олий таълим ҳақида»ги Низомида (1998 йил 305-сонли буйруғига асосан қабул қилинган) Олий таълимнинг асосий вазифалари қаторида қуйидагилар кўрсатилган:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ илғор, замонавий таълим ва касб-ҳунар дастурлари асосида юқори самарали ўқитишни ташкил этиш ва малакали кадрлар етиштиришни таъминлаш;
- мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланиш истиқболлари, жамият талабларига биноан фан, техника, илғор технология, иқтисодиёт ва маданиятнинг замонавий ютуқлари асосида кадрларни ўқтишни ташкил этиш ва унинг услубларини мунтазам такомиллаштириш;
- ўқув амалиётига янги педгогик ва ахборот техногияларини киритиш, ўқитишни масофавий воситалар билан таъминлаш;
- талабаларнинг илмий тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали фан ва техникани ривожлантириш ва бошқалар.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишдан бош мақсад ва пировард натижа ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, ХХI асрнинг эркин фикрли шахсларни вояга етказишда намоён бўлади.
Таълимда ёшларни шахсий ўқув қобилиятларини рўёбга чиқариш ва уларни ривожлантириш катта аҳамият касб этади. Таълим тизимини ҳаёт билан, давлатимиз сиёсати билан боғлаш принципи Олий таълим тизими, Ўзбекистон мактаблари, касб-ҳунар коллежлари олдида турган энг муҳим вазифа бўлиб қолади. Ҳозирги ўтиш даврида келажаги буюк давлат қуришга ва дадил қадамлар билан бу вазифани амалга оширишга қодир бўлган баркамол авлодга таълим-тарбия бериш таълимнинг асосий вазифасидир.
Демак, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларидан келиб чиқиб, бугунги кун ҳар бир ёшдан, ҳар бир талабадан яхши мутахассис бўлишни, ўзи эгаллаган соҳанинг моҳир устаси бўлишни талаб қилади. Шундан келиб чиқиб, турли фанларни ўзлаштиришда талабаларнинг мустақил тайёргарликларига алоҳида этибор берилади. Мустақил тайёргарликнинг энг мақбул йўлларидан бири бу курс ишларини ташкил қилишдир.
Курс ишлари, курс лойиҳалари талабанинг мустақил таълим олишининг энг маҳсулдор даври бўлиб, мустақил таълимнинг ушбу шаклидан фойдаланиш юқори малакали мутахассис тайёрлашга асос бўлиб хизмат қилади.
КУРС ИШИНИ БАЖАРИШ
БОСҚИЧЛАРИ
Курс ишлари ўқув предметлардан ўша предмет ўқитилаётган вақтда талабаларга индивидуал шаклда мустақил топшириқ сифатида берилади. Талаба курс ишини бажариш мобайнида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари, мустақил таълим босқичида олган билимларини умумлаштириб, уларни амалда қўллай олиши, қўйилган муайян масалани ижодий ҳал этиши лозим. Бунинг учун талаба ўқув ва илмий адабиётларни мустақил ўқийди, таҳлил қилади ва раҳбаридан маслаҳатлар олади, схема ва чизмаларни тайёрлайди, мутахассислар ёрдамида муҳокама қилади ва ишни ҳимояга олиб чиқади.
Демак, қисқа вақт ичида талабанинг энг кўп билим олишини таъминлаши тегишли кафедра ва раҳбарнинг курс ишларини самарали ташкил қилишига боғлиқ.
Ўқув йили бошланишида фан бўйича мустақил таълим учун курс иши ажратилган тақдирда ўқитувчилар унга тегишли мавзулар бўйича асосий ва қўшимча адабиётлар (номи, муаллифи, боби, параграфи, саҳифалари) ҳақида талабаларга батафсил маълумот бермоғи, курс иши бўйича ўзининг маслаҳат берадиган ҳафта куни, соати ва хонасини айтмоғи лозим. Кафедра ўқитувчиларининг талабаларга маслаҳатлар бериш жадвали кафедранинг эълонлар доскасига осиб қўйилади (агарда мустақил таълим соати дарс жадвалига киритилмаган бўлса).
Курс ишини бажаришда талабага ўз ишини қуйидаги тартибда ташкил қилишни тавсия этиш мумкин:
- курс иши мавзулари бўйича маъруза ва амалий машғулотларда фаол иштирок этиши;
- мавзуга тегишли назарий қисмни адабиётлардан фойдаланиб, синчиклаб ўрганиб чиқиши ва конспект қилиши;
- мавзу бўйича масалаларнинг ечиш алгоритмларини тузиш;
- ўз мавзуси (топшириқ варианти) бўйича ҳисоб график ишларини бажариши, алгоритмларга мос дастурий таъминотларини яратиши, натижаларни таҳлил қилиши;
- бажарилган курс ишини ўқитувчига кўрсатиб, тўғри ечилганлигини текшириши;
- курс ишини расмийлаштириши;
- курс ишини ҳимоя қилиши.
Одатда курс ишлари ёзишда ўқитувчи раҳбарлигида танлаб олинган мавзу учун талаба мустақил режа тузади. Курс ишини бажариш жараёнида ўқитувчи раҳбардан мунтазам равишда маслаҳатлар олиб туради. Курс ишларини назорат ишларидан фарқи шундаки, бунда талабалар аниқ мавзу бўйича мустақил равишда тегишли адабиётларни ўқиб чиқиб, мустақил фикр юритади ва кичик муаммоларни ечиб беришга ўзининг ҳиссасини қўшади. Назорат ишларида эса олдиндан тайёрлаб қўйилган саволларга жавоб қайтарилади. Уларнинг ҳажми курс ишларининг ҳажмига нисбатан кичик бўлади.
Демак, курс ишлари талабаларни илмий тадқиқиот ишлари олиб бориш малакасини ҳосил қилишга, маълум илмий ҳарактерга эга бўлган маърузалар ёзишга ўрганишга йўналтиради. Курс ишлари талабаларни ўқув тадқиқот ишларининг асосий шаклларидан бирини ташкил этади.
КУРС ИШИНИ БАЖАРИЛИШ СИФАТИНИ
БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
Муайян фан учун талабалар билимини баҳолаш мезонини тузаётганда мустақил таълимга ажратилган қисмлар бўйича талаба олиши мумкин бўлган балларни албатта кўрсатиш лозим. Таълим йўналишлари Давлат стандартларида ўқув машғулотлари (маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар машғулоти) учун ажратилган соатларга нисбатан мустақил таълим соатлари ўртача 20-25% эканини ҳисобга олиб, мустақил таълим бўйича талаба билимини баҳолашга жорий ва оралиқ баҳолашдан баллар ажратилиши мумкин. Масалан, жорий баҳолашдан битта ва оралиқ баҳолашдан биттасини (умумий баллнинг 20-25% атрофида) ажратиш мумкин.
Албатта, бунда мустақил таълимга ажратилган фан бўлагининг ҳажми, топшириқлар мазмуни, уларни бажариш муддатлари ва фаннинг ўзига хос хусусиятлари кабиларни эътиборга олиш лозим.
Мустақил таълимни ташкил этишни бажариш, илмий-методик жиҳатдан такомиллаштириш, янги баҳолаш мезонларини жорий этиш каби масалаларни кафедра мажлисларида, факультет Илмий-методик Кенгашларида муҳокама қилиб берилади.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, ўқув режасидан фанлар учун ажратилган соатларни таҳлил қилиш натижасида, ҳамда рейтинг тизими талабларидан келиб чиқиб, талаба билимини табақалаштириб баҳолаш мақсадида курс ишлари учун максимал 30 балл ажратилади. Бунда 100 балга нисбатан фоизлар қуйидаги жадвалда келтирилган:
|
Максимал балл |
Қониқарсиз |
Қониқарли |
Яхши |
Аъло |
|
100 % |
0-55 % |
56-71 % |
71-86 % |
86-100 % |
|
30 |
0-16,5 |
16,6-20,9 |
21-25,5 |
25,6-30 |
Курс ишлари Давлат таълим стандартлари асосида тузилган режага кўра қабул қилинган намунавий дастурда, ҳамда шу асосда тузилган ишчи дастурда кўрсатилган бўлади. “Информатика ўқитиш методикаси” фанининг хусусиятларидан ва фанни ўзлаштиришга қўйилган талаблардан келиб чиқиб, қуйида келтирилган намунавий курс иши мавзулари талабаларга тавсия этилади.
Курс ишларининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш кобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос ечимлар қабул килиш ва замонавий техника ва ахборот технологияларини қўллаш кўникмалариии ҳосил қилишдир.
Курс ишлари мавзулари бевосита информацион жараёнларга, дастурлаш тилларини ўқитиш методикасига, замонавий дастурлаш муҳитларини ўқитиш методикасига, замонавий янги яратилган амалий дастурларни таълим тизимига тадбиқ этишига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишини ва информатика ўқитиш методикасини янгиликларига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Курс ишларининг мавзулари олдиндан умумий талабалар сонидан 20-30% кўпроқ миқдорда тайёрланади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.
КУРС ИШИНИНГ НАМУНАВИЙ МАВЗУЛАРИ:
- Электрон доска ва ундан фойдаланиш методикаси.
- Электрон дидактик материаллардан фойдаланиб Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишни такомиллаштириш.
- Ўргатувчи дидактик материаллар тайёрлаш ва фойдаланиш методикаси.
- Тест яратувчи дастурлар ва улардан фойдаланиш методикаси.
- Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда интерактив методлардан фойдаланиш.
- Web-технологияларга асосланган тестлар яратиш методикаси.
- On-line курслар ва уларга дидактирк материаллар тайёрлаш.
- Булутли технологиялар ва уларни ўқув жараёнига қўллаш.
- Информатика дарсларида ўйинли технологиялардан фойдаланиш.
- Интерактив технологиялар асосида Информатикани ўқитиш.
- Электрон ўқув-услубий мажмуалар ва улардан фойдаланиш методикаси.
- 5-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- 6-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- 7-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- 8-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- 9-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- 10-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- 11-синф Информатика ва ахборот технологиялари фанидан электрон ўқув-услубий мажмуа яратиш методикаси
- Информатика дарсларида очиқ On-line курслардан фойдаланиш методикаси.
- Web-технологиялар ва улардан фойдаланиш методикаси.
- Web 2.0/3.0 хизматларига асосланган дидактирк материаллар тайёрлаш.
- Дастурлаш тиллари ва уни ўқитиш методикаси.
- Компьютер графикаси ва уни ўқитиш методикаси.
- Информатикани бошқа фанлар билан алоқадорликда ўқитиш методикаси.
- Интегратив технологиялар ва улардан фойдаланиш.
- Keys-stady технологиялари ва улардан фойдаланиш.
- Case-технологиялари ва улардан фойдаланиш.
- Информатика дарсларида ўйинли технологиялардан фойдаланиш.
- Мультимедиа технологияси ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш
- Электрон дарсликлар ва уларга қўйиладиган талаблар.
- Дастурлашга оид олимпиада масалалари ва уларни ечиш методикаси.
- Информатика фанидан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш.
- Дастурлаш тилларини ўқитишнинг интерактив методлари.
- Телеконференция ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш.
- Видеоконференцияни ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш.
- Виртуал дастурлар ва улардан фойдаланиш.
- Ўқув жараёнида мобил иловалардан фойдаланиш.
- Педагогик фаолиятда Web технологиялардан фойдаланиш.
- АКТга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улардан фойдаланиш.
- Moodle тизимида фанга оид On-line курсларни ташкил этиш.
- «Windows операцион тизимидан фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Word матн муҳарриридан фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «График муҳарриридан фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Электрон жадвалдан фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «МОБТ фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Интернет тармоғи ва ундан фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Паскал тилида дастурлаш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Асосий алгоритмик конструкциялар» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Паскал дастурлаш тилининг график имкониятлари» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Ўзгарувчан символлар билан ишлаш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- "Массивлар билан ишлаш" мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Паскалда процедуралар билан ишлаш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Паскал дастурлаш тилида файллар билан ишлаш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Ахборотларни ҳимоялаш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Антивирус дастурларидан фойдаланиш» мавзусини ўқитиш методикаси.
- «Информацион технологиялар ва уларнинг турлари» мавзусини ўқитиш методикаси.
- Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишда Интернетдан фойдаланиш.
- Электрон дарсликларнинг тузилиши ва ундан фойдаланиш методикаси.
- Олимпиада масалалари ва уларни ечиш методикаси.
- Информатика фанидан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш.
- Информатика дарсларида қизиқарли материаллардан фойдаланиш методикаси.
- Ўқув жараёнида слайдли презентациялардан фойдаланиш методикаси.
- Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишнинг интерактив методлари.
- Телеконференция ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш.
- Видеоконференцияларни ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш методикаси.
- Информатика дарсларида ўқувчиларнинг алгоритмик қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш.
- Информатика курсини ўрганишда ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш.
- Информатика курсини ўрганиш жараёнида ўқувчилар билиш фаолиятини фаоллаштириш.
- Информатика дарсларида ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этишда лойиҳалаш медели.
- Мактаб информатика курсини ўқитишда масофавий технологиялар.
- Мактабда информатикани ўқитишда шахсга йўналтирилган ёндашув.
- Информатика дарсларининг дидактик хусусиятлари.
- Атрофимиздаги оламни ўрганишда компьютерли моделлардан фойдаланиш.
- Информатика дарсларида Интернет тармоғи таълим ресурсларидан фойдаланиш.
- Мактаб информатика курси асосий тушунчаларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг методик тузилмаси
- Мактаб информатика курсини ўрганишда таянч варақ (саҳифа, лист) лардан фойдаланиш.
- Ўқувчиларни ўқитишда компьютернинг дастурий таъминотидан фойдаланиш.
- Информатикани ўқитиш орқали ўқувчиларда ахборот технологияларига оид билимларини такомиллаштириш.
- Мактаб информатика курсини ўрганишга қаратилган топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш.
- Информатика дарсларида ўқувчилар мустақил ишларининг ташкил этилиши.
- Мактабда информатикани ўқитишнинг стандартлаштирилиши.
- Мактаб информатика курси мавзуларини ўргатишда қизиқарли топшириқлардан фойдаланиш.
- Мактаб информатика курси мавзуларини ўргатишда ривожлантирувчи топшириқлардан фойдаланиш.
- Мактаб информатика курси мавзуларини ўргатишда тест топшириқларидан фойдаланиш.
- Мактаб информатика курси мавзуларини ўргатишда ижодий йўналтирилган топшириқларидан фойдаланиш.
- Мактаб информатика курсини ўқитишда иш ўйинларидан фойдаланиш.
- Мактаб информатика курсини ўқитишда дидактик ўйинлардан фойдаланиш.
- 6-синф информатика курсида “Матнли ҳужжатлар ва матнли файллар” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 7-синф информатика курсида “Ахборот технологиялари асослари” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 5-синф информатика курсида “MS Windows муҳити асослари” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 5-синф информатика курсида “Фойдаланувчининг график интерфейси” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 5-синф информатика курсида “График ахборотлар ва компьютер” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 9-синф информатика курсида “Жадвалли ҳисоблашлар” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 9-синф информатика курсида “Программалашга кириш” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 9-синф информатика курсида “Объектга йўналтирилган технологиялар” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 6-синф информатика курсида “Матнли ҳужжатларни таҳрирлаш” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 7-синф информатика курсида “Internet Exploler” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 9-синф информатика курсида “Электрон жадваллар” мавзусини ўқитиш методикаси.
- 5-синф информатика курсида “График тасвирларни қайта ишлаш асослари” мавзусини ўқитиш методикаси.
- Информатика ўқитиш методикаси педагогик фан сифатида.
- Хорижда информатика ва программалашнинг ўрганилиши.
- Компьютер хонасида ишлаш жараёнининг ташкил этилиши.
- Информатикани ўқитишда ўқувчилар билимини текширишнинг шакллари ва методлари.
- Мактаб ўқувчиларининг компьютер саводхонлиги ва ахборот маданиятини шакллантириш.
- Юқори синф ўқувчиларига информатика ўқитишда табақалаштирилган ўқитиш методидан фойдаланиш.
- Бошланғич мактаблар учун информатиканинг дастлабки тайёрлов курслари.
- 5-6-синфлар учун информатиканинг дастлабки тайёрлов курслари.
- Асосий умумтаълим мактабларида информатикадан факультатив курслар.
- Умумтаълим мактабларида информатикадан самарали ўқув машғулотлари ташкил этиш.
- Мактабларнинг гуманитар йўналишга эга синфларида информатика курси.
- Мактаб информатика курсининг фанлараро боғланиши.
- Мактаб информатика курсининг предмет ичида боғланиши.
- Информатика дарсларида ўқув фаолиятни ташкил этиш шакллари.
- Умумтаълим мактабларида информатика курсининг пайдо бўлиши (генезиси).
- Ўқув жараёнида замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш имкониятлари.
- Ўқув жараёни самарадорлигини оширишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.
- Ўқув жараёнида ўқитишнинг мультимедиа воситаларидан фойдаланиш методикаси.
- Таълим тизими ва таълим муассасалари ичида ишлаб чиқариш ва иш ҳужжатлари юритишни автоматлаштириш.
- Замонавий ахборот технологиялари ва мультимедиа воситаларидан фойдаланиб ўқув-тадқиқот ишларини олиб бориш.
- Ўқув ва кўргазмали жиҳозларни бошқариш, ўқув эксперименти натижаларини қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштириш.
- Педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш орқали илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш.
- Ягона ахборот таълим муҳитининг ташкил этилиши.
- Умумтаълим мактабларида ягона ахборот таълим муҳитини ташкил этиш.
- Педагогик жамоа потенциалини тестлаштириш асосида баҳолашда жадвал процессори имкониятлари.
- Касбий педагогик даражани компьютерли баҳолаш.
- Касбий педагогик даражани баҳолашда тайёр компьютерли тестлардан фойдаланиш.
- Ахборот технологиялари воситаларини қўллаш орқали таълим муассасалари раҳбарларининг бошқариш масалаларини оптималлаштириш.
- Таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларининг самарадорлигини оширишда компьютерли технология воситаларидан фойдаланиш.
- Компьютерли тестлаш асосида педагогик кадрлар потенциалини аниқлаш.
- Таълим муассасалари ходимларининг касбий даражасини компьютерли баҳолаш.
- Ўқув-тарбия ишлари натижаларини қайта ишлашда ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш.
- Таълим муассасаларида методик ишлар самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш.
- Ўқувчиларнинг лойиҳалаш қобилиятларини шакллантиришда ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш.
- Замонавий жамиятда таълимни ахборотлаштириш.
- Ўқув жараёнида мультимедия воситаларидан фойдаланиш истиқболлари.
- Интернет тармоғида педагогик тестлаш тизими ва ундан фойдаланиш.
- Таълимий интернет ресурсларининг қиёсий таҳлили.
- Мактабдан ташқари таълимни бошқаришда ахборот технологиялардан фойдаланиш.
- Таълимни ахборотлаштиришнинг ривожланиши жамият ахборотлашиш жараёнига таъсири
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР:
Асосий адабиётлар
- Ў.Қ.Толипов, М.Усманбоева. Педагогик технологияларниниг тадбиқий асослари. Ўқув қўлланма. Т.: “Фан”, 2006 й.
- Р.Ишмухамедов, А.Абдуқодиров, А.Пардаев. Таълимда инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог ўқитувчилар учун амалий тавсиялар). Ўқув қўлланма. Тошкент, “Истеъдод”, 2008 й.
- A.Sattorov. Informatika va axborot texnologiyalari. Darslik. Т.:, “O‘qituvchi”, 2008 y.
- Ж.Ғ.Йўлдошев, С.А.Усмонов. Педагогик технология асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент, “Ўқитувчи”, 2004 й.
- Федотова Д. CASE-технология. Москва, «Издательский дом БХВ», 2003 г.
- Цой, Маргарита и др. Создание электронных учебников. Т.: “Ўзбекистон миллий энцеклопедияси”, 2007 г.
- У.Ю.Юлдашев, Ф.М.Закирова. Методика преподавания информатики. Дарслик. Тошкент: “Зар қалам”. 2005. 156 б.
- А.Абдуқодиров, А.Ҳайитов, Р.Шодиев. Ахборот технологиялари. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун дарслик. Т.: Ўқитувчи, 2004. 152 б.
- Ф.Закирова и др. Информатика и информационные технологии. Т. 2007.
- У.Ю.Юлдашев, Р.Р.Боқиев, Ф.М.Закирова. Информатика ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма. Т.: “Талқин”, 2004. 160 б.
- Ф.М.Закирова, Л.Набиулина. Тестовие задания по курсу «Информатика и информационние технологии». Т.:ТДПУ. 2008.
- Арипов М.М., Мухаммадиев Ж.Ў., Информатика, информацион технологиялар, Дарслик, Тошкент, ТДЮИ, 2005. 276 б.
- Макарова Н.В., Информатика, Дарслик (Ўзбек тилига таржима), Тошкент, Талқин, 2005. 344 б.
- Симонович С.В. Информатика базовый курс, Учебник для вузов, Москва, 2005. с.634.
- Арипов М.М. ва бошқалар. Информатика. Ахборот технологиялари. Ўқув қўлланмаси, 1-2 қисм. Тошкент, 2003.
- М.Арипов, А.Ҳайдаров, Информатика асослари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ўқитувчи, 2002. 432 б.
- М.Арипов ва бошқалар, Ахборот технологиялари, Ўқув қўлланма, Тошкент: Ношир, 2009. 368 б.
- Арипов М.М., Кабилжанова Ф.А, Юлдашев З.Х. Информационные технологии. Т., 2004.
Қўшимча адабиётлар
- Ш.М.Мирзиёев. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ / Тошкент: Ўзбекистон, 2016. - 56 б.
- Ш.М.Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т. : “Ўзбекистон”, 2017. – 104 б.
- 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон.
- A.A.Abduqodirov, R.Salomova. Informatika va hisoblash texnikasi asoslari. 10-sinf darslik. T.: “O‘qituvchi”, 2005 y. -144 b.
- A.B.Ahmedov, N.I.Taylaqov. Informatika. Akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun: darslik. T.: “O‘zbekiston”, 2004 y. -272 b.
- A.Sattorov, M.T.Baqoyev, A.O.Abduqodirov. Informatika va axborot texnologiyalari. Akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun darslik. T.: “O‘qituvchi”, 2008 y. 272 b
- B. Boltayev, M. Mahkamov, A. Azamatov, S. Rahmonqulova. Informatika. 7-sinf uchun darslik. T.: “O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi”, 2013.
- B.Boltayev, M.Mahkamov, A.Azamatov, S.Rahmonqulova. “Informatika”. Umum o‘rta ta’lim maktablarining 6-sinfi uchun darslik. T.: “O‘zbekiston”, 2013.
- B.Boltayev, M.Mahkamov, A.Azamatov. 8-sinf masalalar to‘plami va ularni yechish usullari. Metodik qo‘llanma. Toshkent: 2005.
- B.Boltayev, M.Mahkamov, A.Azamatov. Informatikadan olimpiada masalalarini yechish. Metodik qo‘llanma, Toshkent, 2004.
- M.Mamarajabov va b. “Axborot texnologiyalari” fanini kasbiy sohalarga yo`naltirib o`qitish metodikasi. Metodik qo`llanma. T.: TDPU, 2012 y.
- R.R.Boqiyev. “Informatika” fanini kasbiy sohalarga yo`naltirib o`qitish metodikasi. Metodik qo`llanma. T.: TDPU, 2012 y.
- И. Г. Захарова. Информационные технологии в образовании. М.: “Академия”. 2003.
- Т. Х. Холматов, Н. И. Тайлақов, У. А. Назаров «Информатика ва хисоблаш техникаси» Т., «Ўзб.М.Э.», 2001 й.
- А.А.Абдуқодиров, А.Х.Пардаев, Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти, Монография, Тошкент: Фан, 2009. 146 б.
- М.Арипов. «Internet ва электрон почта асослари». Тошкент, 2000.
- С.И.Раҳмонқулова. «IBM PC шахсий компьютерида ишлаш» Т. НМК, «ШАРҚ», INSTAR 1996 й.
- Д.М.Амиров ва бошқалар, Ахборот – коммуникация технологиялари, Изоҳли луғат, Тошкент, 2010.576 б.
- З.С.Абдуллаев ва бошқалар, Информатика ва ахборот технологиялари, Т. Ношир, 2012. 398 б.
- А. Р. Марахимов, С. И. Раҳмонқулова «Интернет ва ундан фойдаланиш асослари”, Т., 2001.
- Д.Э.Тоштемиров, «Информатика ва ахборот технологиялари», Ўқув қўлланма, Тошкент. 2007. 216 б.
Информацион таъминот:
- www.tdpu.uz – Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti rasmiy sayti
- www.pedagog.uz - Respublika pedagogika talim muassasalari portali.
- www.edu.uz – Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi portali
- www.ziyonet.uz – Axborot ta’lim portali
- ictnew.uz – O‘zbekistonda axborot texnologiyalari
- teacher.fio.ru – Образовательный проект для учителей
- oiwt.narod.ru – Методические материалы, тематическое планирование, разработки уроков. Рекомендуем учителям.
- Методика преподавания информатика (содержание). (www.vspu.ac.ru/mvv/mpi/mpi-uch.htm).
- Тести по информатике и информационным технологиям (http://altnet.ru/mcsmall/index.htm).
- Методические материали для учителя информатики. (http://www.phis.org.ru/informatika/)
- Методическая копилка учителя информатики.
(http://www.metod-kopilka.ru/)
- www.referat.ru – Сетевые технологии и Internet.
- www.referat.ru – Информатика ка наука.
- www.informatika.ru – программы Excel.
- www.bankreferatov.ru – программы Microsoft Access.
- www.desktop.ru – Какой антивирус лучше?
- www.microsoft.com\rus\ - Microsoft Windows Server 2003.
- http://www.intuit.ru – Российский университет информационных технологий.
- www.exponenta.ru.\
- http://kampi.bancorp.ru\do\
- http://informica.ru\
- http://hp.visitcom.ru\
Иловалар
Илова-1
К У Р С И Ш И
Гуруҳ ________ талаба __________________ Раҳбар _______________________
В А З И Ф А
- ________________________________________________________________
________________________________________________ мавзусидаги топшириқ
- Дастлабки маълумотлар
- Фойдаланилган материаллар ___________________________________________
- Компьютерда бажарилган қисмларнинг мазмуни
1)____________________________________________________________
2)____________________________________________________________
3)____________________________________________________________
4)____________________________________________________________
- График қисмларнинг мазмуни
1)____________________________________________________________
2)____________________________________________________________
3)____________________________________________________________
4)____________________________________________________________
- Тушунтириш қисмнинг мазмуни______________________________________
- Қўшимча вазифа ва кўрсатма______________________________________
- Курс ишини топшириш муддати______________________________________
|
1 |
2 |
3 |
4 |
Тушунтириш хати |
Ҳимоя |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Раҳбар _________________________ __________________________
(имзо) (сана)
Талаба _________________________ __________________________
(имзо) (сана)
Илова -2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КАФЕДРАСИ
КУРС ишИ
Мавзу: Информатика дарсларида қизиқарли материаллардан фойдаланиш методикаси
Бажарди: И.А.Маҳкамов,
3-босқич, 5-16 гуруҳ талабаси
Илмий раҳбар: п.ф.н., доц. Д.Э.Тоштемиров
Гулистон - 2020
Мундарижа
Сўзбоши.................................................................................................................3
Информатика ўқитиш методикаси фанининг мақсади ва вазифалари.............4
Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар...........................................................................................5
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва
услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги.............................................................6
Фаннинг таълимдаги ўрни...................................................................................6
Талабаларнинг фанни ўзлаштиришида курс ишларининг роли
ва аҳамияти.............................................................................................................7
Курс ишини бажариш босқичлари.......................................................................8
Курс ишини бажарилиш сифатини баҳолаш мезони........................................10
Курс ишининг намунавий мавзулари.................................................................11
Фойдаланиладиган адабиётлар........................................................................18
Иловалар............................................................................................................21
Тоштемиров Дониёр Эшбаевич
“Информатика ўқитиш методикаси”
фанидан курс ишларини бажаришга доир
услубий қўлланма
Гулистон - 2020
Теришга берилди 7.05.2020 й. Босишга рухсат этилди 29.05.2020 й.
Бичими 60х84 1/16, Нашр ҳажми 1,5 б.т. Адади 100 нусха.
© Университет.
120100, Гулистон ш. 4-мавзе, ГулДУ, Асосий бино, 2-қават. тел: 225-41-76